Расман! Лопетеги "Севилья" бош мураббийи сифатида эълон қилинди

“Севилья” клуби Хулен Лопетегини ўзининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 52 ёшли испаниялик мутахассис андалусияликлар билан 2022 йилга қадар шартнома имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Лопетегининг сўнгги иш жойи “Реал” Мадрид клуби бўлганди. У шунингдек Испания терма жамоасини ҳам бошқарган.

Маълумот учун, “Севилья” ўтган мавсум Ла Лигани 6-ўринда якунлади ва Европа лигасида иштирок этадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!