Расман! “Манчестер Сити” ўйинчиси Каталонияга кетди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити”га тегишли бўлган ҳужумкор футболчи Клаудио Эчеверри қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартирди.

Tecno

Манчестерликлар билан дўстона муносабатга эга бўлган Ла Лига клуби “Жирона” 20 ёшли аргентиналик ўйинчини жорий мавсум охирига қадар ижарага олди. Каталония шаҳри шарафини ҳимоя қилаётган клуб трансферни расмий сайти орқали эълон қилди.

Аслида Эчеверри “Манчестер Сити”нинг асосий таркибига кира олмагани боис, клуб ўйин амалиётини таъминлаш мақсадида уни мавсум бошида “Байер”га ижарага берганди. Бироқ Леверкузен клубида ҳам ёш ўйинчига етарли имконият берилмади.

“Байер”да жами 11 та учрашувда майдонга тушган Эчеверри битта голли пас муаллифи бўлди холос.

Энди иқтидорли футболчи Испания чемпионатида тажриба орттиришга ҳаракат қилади. Transfermarkt мутахассислари Клаудио Эчеверрининг бозор қийматини 15 миллион евро, деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!