Расман! Машҳур клуб Кантени олганини эълон қилди
Туркиянинг энг номдор клубларидан “Фенербаҳче” ўз сафига франциялик ярим ҳимоячи Н'Голо Кантени қўшиб олишни уддалади.
Турк клуби матбуот хизмати Канте Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасидан “Фенербаҳче”га кўчиб ўтганини ва шартнома имзолаганини расман эълон қилди.
- Баъзи воқеалар вақт талаб қилади, аммо тугалланмай қолмайди. “Фенербаҳче”мизга хуш келибсан, Н'Голо Канте, - деб ёзди клуб матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида.
Аввалроқ, инсайдер Романо “Фенербаҳче” ва “Ал-Иттиҳод” ҳужжатлаштиришдаги муаммолардан кейин трансфер бўйича ФИФАдан “яшил чироқ” олганини хабар қилган эди.
Хабарларга қараганда, футболчи ва турк клуби ўртасидаги шартнома 2028 йил июнигача тузилган.
Эслатиб ўтамиз, келишув ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар сабаб трансфер ойнаси даврида расмийлаштирилмаган эди. Шундан сўнг, турк клуби “Ал-Иттиҳод” раҳбариятини трансферни бузишда айблаганди.
Фикрлар