Расман! Машҳур клуб тўрт футболчи билан хайрлашди
Англия Премьер-лигасининг машҳур клубларидан “Тоттенхэм” расмий сайти орқали тўрт нафар ўйинчи билан хайрлашганини эълон қилди.
Лондонликлар сафини Иван Перишич, Эрик Дайер, Райан Сессеньон ҳамда Жафет Танганга тарк этди.
- Биз Иван, Эрик, Райан ва Жафетага ўйинлари учун миннатдорлик билдирамиз. Уларга келгуси фаолиятларида муваффақият тилаймиз, - дейилади клуб баёнотида.
Таъкидлаш жоизки, хайрлашган футболчиларнинг бари “Тоттенхэм” асосий таркибидаги жойини йўқотиб қўйган эди.
Фикрлар