
Расман: Массимилиано Аллегри "Милан" бош мураббийи этиб тайинланди
Италиянинг "Милан" клуби расман маълум қилишича, жамоанинг янги бош мураббийи сифатида Массимилиано Аллегри тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
57 ёшли мутахассис аввал ҳам 2010–2014 йиллар оралиғида "россонерилар"ни бошқарган. Шунингдек, у фаолияти давомида "Ювентус", "Кальяри", "Сассуоло", "Лекко" ва бошқа жамоаларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" жорий мавсум А Серияда 38 ўйинда 63 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 8-ўринда якунлади. Қониқарсиз натижалардан сўнг клуб раҳбарияти бош мураббий Сержиу Консейсауни истеъфога чиқаришга қарор қилган эди.
Фикрлар