Расман: "Металлург" ўз сафига Азим Аҳмедовни қўшиб олди!
"Металлург" клуби Азимжон Аҳмедов билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш ва кучайтириш ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда.
Жумладан, тажрибали футболчи Азимжон Аҳмедов янги мавсумда "Металлург" шарафини ҳимоя қилади". — дейилади хабарда.
Маълумот учун, Аҳмедов ўтган мавсум "Навбаҳор" сафида тўп тепган. У Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 1 бор голли узатма муаллифи бўлди.
.
Фикрлар