Расман: Мэйсон Гринвуд "Марсель"дан "Фенербахче"га ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Фенербахче» матбуот хизмати «Марсель» клуби ҳужумчиси Мэйсон Гринвудни ўз сафига қўшиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда турк жамоасининг расмий сайтида эълон қилинди.

Маълумотларга кўра, трансфер қиймати 39 миллион еврони ташкил этди. Мазкур сумма клуб томонидан уч йил давомида учта бўлиб тўланади. Англиялик форвард билан тузилган шартнома 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Қайд этиш жоизки, Гринвуднинг келиши «Фенербахче» тарихидаги энг қиммат трансфер сифатида қайд этилди. Илгари турк клубининг энг катта сармояси Маттео Гендузи учун тўланган 28 миллион евро эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!