Расман! "Милан" "Севилья" футболчиси билан шартнома имзолади
"Севилья" клуби ҳимоячиси Симон Кьяер фаолиятини "Милан"да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “россонерилар” 30 ёшли даниялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олишган.
Маълумот учун, Кьяер мавсумнинг дастлабки қисмини “Аталанта” сафида ижарада ўтказган эди. Унинг трансфери 6,5 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар