Расман:
Ads

"Милан" клуби форварди Патрик Кутроне "Вулверхэмтон" футболчисига айланди.

21 ёшли форвард АПЛ клуби билан 4 йиллик битимга имзо чекди.

Англияликлар футболчи учун 18 млн евро ва 4 млн кўринишидаги бонус пулларини тўлашади.

2018/19 йилги мавсумда Кутроне "А" серияда 34 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган ва 2 голли узатмани амалга оширган.