Расман: МЮ футболчиси "Алавес"га кўчиб ўтди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Факундо Пеллистри мавсумнинг қолган қисмини Испания чемпионатида ўтказади.

"Алавес" 19 ёшли уругвайлик футболчининг ижара шартномаси бўйича "қизил иблислар" билан келишувга эришди. Испан клубида футболчини тўлақонли сотиб олиш имконияти мавжуд.

Пеллистри мавсум бошида МЮ сафига "Пеньяроль" клубидан келиб қўшилди, бироқ асосий таркибда майдонга тушмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!