Расман! Набиль Фекир "Бетис"га кўчиб ўтди (видео)

“Лион” клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир расман “Бетис”га футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Севильяликлар 26 ёшли футболчи учун француз клубига 19,5 миллион евро тўлашди. Бироқ, ушбу маблағ келажакдаги бонуслар ҳисобига яна 10 миллионга ортиши мумкин. Фекир эса янги жамоаси билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Маълумот учун, Фекир “Лион” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада 2013 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. Ўтган давр мобайнида 193 та ўйинда майдонга тушди ва 69та гол ҳамда 46та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!