Расман! "Наполи" дарвозабони Францияга йўл олди

"Лилль" клуби ўзининг расмий сайтида "Наполи" дарвозабони Орестис Карнезисни қўшиб олганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, француз клуби 35 ёшли посбоннинг трансфери учун 5 миллион евро тўлаган ва у билан 2023 йилгача шартнома имзолаган.

Карнезис "Наполи" сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!