Расман: "Наполи" стадиони Марадона номини олди

"Наполи"нинг "Сан Паоло" стадиони номи 25 ноябрь куни вафот этган Марадона шарафига ўзгартирилди.

Бугундан бошлаб, аренанинг номи Диего Армандо Марадона! Ўйингоҳ номини ўзгартириш бўйича таклиф шаҳар ҳокими Луижи Де Мажистрис ва жой номлари бўйича маслаҳатчи Алессандра Клементе томонидан илгари сурилган. Қарор шаҳар кенгашининг барча аъзолари томонидан имзоланган.

Неаполь шаҳри маъмуриятининг расмий актида Марадона "барча замонларнинг энг буюк футболчиси" сифатида қайд этилган.

Марадона "Наполи" таркибида 1984-1991 йилларда ўйнаган. У Италия клуби таркибида 2 карра мамлакат чемпиони бўлиб (1986/87, 1989/90), Италия кубоги ва суперкубогини ютган ва УEФА кубоги соҳиби бўлган (1988/89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!