Расман! "Навбаҳор" икки футболчиси билан хайрлашди

Расман "Навбаҳор" Давронбек Ҳошимов ва Игнатий Нестеров  жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Ҳошимов “Навбаҳор” таркибига 2020 йилнинг 2-даврасида қўшилиб, 2023 йил якунига қадар ўйнади. “Лочинлар” таркибидаги 3,5 йиллик фаолияти давомида тажрибали футболчи Суперлига баҳсларида жами 65 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга ассистентлик қилди.
“Навбаҳор”нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига тажрибали ҳимоячи муносиб ҳисса қўшди.
Давронбек Ҳошимовга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз".

"Нестеров “лочинлар” таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилганди. Игнатий Нестеровга “Навбаҳор”даги фаолияти учун клубимиз ва мухлислар номидан миннатдорчилик билдириб, янги жамоасида омад ёр бўлишини тилаймиз", - дейилади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати баёнотида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Sirojiddin Turayev
06/01/2024 02:53
Nesterovni darvozabonlar murabbiyi qilib olib qolish kerak edi. Pensiyaga chiqadigan vaqti keldi. Foydalanmaysizlarmi