Расман! "Нефтчи" Санжар Қодирқулов билан шартнома имзолади (фото)

  • 07 Dec 11:52
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Нефтчи” клуби бошқа клублардан фарқли ўлароқ қишки селекцияда аллақачон фаоллигини кўрсата бошлади.

Tecno

Кеча “Бухоро”ни тарк этган ҳужумчи Шохруз Норхоновни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилганди. Шунингдек, жамоа етакчилари билан шартномалар узайтирилаётгани хусусида ҳам хабарлар бериб бормоқдамиз.

қодирқулов

Бугун “Нефтчи” ишқибозлари учун яна бир хушхабар. Гап шундаки, “Локомотив” шарафини ҳимоя қилиб келган истеъдодли ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов расман “Нефтчи” аъзосига айланди ва янги мавсумни фарғоналиклар сафида ўтказади. У билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бу хусусида “Нефтчи” матбуот хизмати хабар берди.

Comments

You must be logged in to commet!