Расман! Нойер "Бавария" билан шартномасини узайтирди!

"Бавария" дарвозабон Мануэль Нойер билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, янги битим 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

36 ёшли кипер 2011 йилдан бери мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2017 йилдан бери жамоа сардори ҳисобланади.

Жорий мавсум Нойер клуб сафида 38 учрашувда майдонга тушиб, 36 та гол ўтказиб юборди ва 14 учрашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Мануэль "немис машинаси" билан 10 марта Германия чемпионлиги, 5 марта Германия кубоги ва 6 марта Германия Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, 2 марта Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Европа суперкубогида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!