Расман! Нуньез "Вулверхэмптон" амалга оширган энг қиммат харид бўлди

"Вулверхэмптон" "Спортинг" футболчиси Матеус Нуньезни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб ўзининг расмий сайтида маълум қилди. 

23 ёшли ярим ҳимоячи "бўрилар" билан 5 йиллик шартномага имзо чеккан. Унинг учун АПЛ клуби "Спортинг"га 50 миллион евро тўлашга рози бўлди. 

Шу тариқа, Нуньез "Вулверхэмптон" харид қилган энг қиммат футболчига айланди. Эслатиб ўтамиз, Матеус асли Бразилияда таваллуд топган. Аммо ҳозир у Португалия терма жамоаси сафида тўп тепади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!