Расман! Одил Аҳмедов янги мавсумни Суперлигада ўтказади (ФОТО)

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолиятини яна Хитой Суперлигасида давом эттирадиган бўлди.

33 ёшли ҳамюртимиз “Цанчжоу Майти Лайонс” (Cangzhou Mighty Lions F.C.) клуби билан шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Аҳмедовнинг янги жамоаси Хэбэй провинциясидан Хитой Суперлигасида иштирок этаётган биринчи профессионал футбол клуби ҳисобланади. “Цанчжоу Майти Лайонс” Суперлиганинг “А” гуруҳида иштирок этади.

“Цанчжоу Майти Лайонс” чемпионатнинг илк баҳсини 21 апрель куни сафарда “Циндао Хайню” клубига қарши ўтказади. Одил Аҳмедов ушбу учрашувда янги жамоаси сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказиши мумкин.

Маълумот учун, Одил Аҳмедов бундан аввал Хитойнинг “Шанхай СИПГ” ҳамда “Тяньцзинь Тэда” клубларида тўп сурган.

ахмедов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Abbos Axmedov
09/05/2021 22:18
Хеее суперлигада давом этиради деса Ўзбекистонга қайтиб келиб Навбахорда ўйнарканда деб кирибмана ўқигани. Хиндихитойдан тезро келгин Одилжон Навбахор кучайсин ўзига ярашадигон ўринларда юрсина