Расман! ОКМК хорватиялик легионер билан шартнома имзолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Иван Пешич ОКМК ФК футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. 

"Ёзги трансфер ойнаси доирасида ОКМК футбол клуби янги легионер билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни Руминияда ўтказган хорватиялик футболчи Иван Пешич фаолиятини эндиликда жамоамиз сафида давом эттиради.

Иван Пешич профессионал фаолияти давомида Европанинг бир қатор клублари сафида тўп сурган. У Хорватиянинг У-19 терма жамоаси сафида ҳаракат қилган бўлиб, Руминиянинг «Динамо» (Бухарест) ва «Киндия» (Тирговиште), Украинанинг «Ворскла» (Полтава) ҳамда Беларуснинг «Динамо» (Минск) клублари шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, футболчи Қозоғистоннинг «Шахтёр» (Караганда), «Каспий» (Актау) ва «Қайсар» жамоалари сафида ҳам муваффақиятли тўп сурган. Унинг халқаро тажрибаси, тезкорлиги ва ҳужумдаги самарали ҳаракатлари жамоамизнинг ҳужум чизиғини янада кучайтириши кутилмоқда.

Клуб ва 1992-йилда туғилган хорватиялик футболчи Иван Пешич ўртасида жорий мавсум якунига қадар амал қиладиган меҳнат шартномаси имзоланди.

ОКМК ФК жамоаси ўзининг янги аъзосини мамнуният билан қабул қилади ва Иван Пешичга «кончилар» сафидаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қолади!

ОКМК ФК аҳил оиласига хуш келибсан, Иван!
Добро доšао у слоžну обителж ОКМК ФК, Иване!"
, - дейилади хабарда.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!