Расман! Оливье Жиру "Милан" билан шартнома имзолади

  • 17 июль, 2021, 20:28
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру "Челси"дан "Милан"га кўчиб ўтди. Бу ҳақда “россонерилар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Ҳозирча 34 ёшли футболчининг шартнома тафсилотлари ошкор этилмаяпти. Аммо бундан аввалроқ “Милан” Жирунинг трансфери учун Лондон клубига 1 млн евро тўлаши ва футболчи клуб билан 2 йиллик шартнома имзолаши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Оливье ўзининг янги жамоасида 9-рақамда ҳаракат қилади.

Жиру Лондон жамоаси сафида 2018 йилдан буён ўйнаб келмоқда. У ўтган вақт мобайнида жами 119 та учрашувда қатнашиб, 39 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 4 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!