Расман! Осиё кубоги Хитойда БЎЛМАЙДИ!
2023 йил Хитойда бўлиб ўтиши керак бўлган футбол бўйича Осиё Кубоги бошқа давлатга кўчирилади. Бу ҳақда ОФК ўз расмий сайтида маълум қилди.
“Хитой Футбол Ассоциацияси (CFA) билан олиб борилган кенг қамровли муҳокамалардан сўнг, Осиё Футбол Конфедерацияси (ОФК) Хитой томонидан 2023 йилги Осиё Кубогини қабул қила олмаслиги ҳақида расман маълум қилади”, - дейилади ташкилот баёнотида.
Хабарда айтилишича, бу қарор Хитойда коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб қабул қилинган.
Ҳозирча ОФК Осиё кубоги мезбонлигини қайси давлатга топшириши ҳақида маълумот йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Хитой 2022 йил Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши керак бўлган Осиё ўйинларини ҳам номаълум муддатга қолдиргани ҳақида хабар қилинган эди.
Фикрлар