Расман! Осиёда яна бир машҳур мураббий иш бошлади

Франк де Бур расман БААнинг “Ал-Жазира” клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Де Бур 2021 йилдан бери, яъни Нидерландия терма жамоасидан кетганидан буён мураббий сифатида ишламади. У фаолияти давомида "Аякс" (2010 - 2016), "Интер" (2016) ва "Кристал Пэлас" (2017) каби машҳур клубларни бошқарди. Шунингдек, у MLSда (2019-2020) “Атланта Юнайтед”га ҳам устозлик қилди. У Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи сифатида 2020 йилдан 2021 йилгача фаолият юритди.

Нидерландиялик мутахассис фаолиятида бир қанча муҳим ютуқларга эришган. "Аякс" бош мураббийи сифатида у 2010 йилдан 2014 йилгача Нидерландия миллий чемпионатларида кетма-кет тўрт марта ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек, у 2010 ва 2013 йилларда Амстердам клубини мамлакат кубоги соҳибига айлантирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!