Расман! Остон Ўрунов
Ads

Хабарингиз бор бундан аввалроқ иқтидорли ярим ҳимоячи Остон Ўрунов “Навбаҳор”дан кетганлиги ҳақида ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берган эди. Бироқ, у фақатгина хориждан таклиф бўлсагина “лочинлар” сафини тарк этиши маълум бўлди. Ҳозирча эса унда бундай таклиф йўқ.

Шу сабабли Остон куни кеча “Навбаҳор” билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа мухлисларининг телеграмдаги саҳифасида эълон қилинди. Ўрунов энди янги мавсумни ҳам яна наманганликлар сафида ўтказади.

88