Остон Ўрунов "Навбаҳор"ни тарк этди (Фото)
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби аъзоси Остон Ўрунов жамоани тарк этди. Бу ҳақда футболчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Инстаграм саҳифасида Ўрунов шундай дейди: "Биринчи шу жамоага келганимда мени ҳеч ким танимасди. Ҳозирги кунга етиб келишимда мана шу акаларимнинг жуда катта ўрни бор. Ҳаммаларига раҳмат, бир ярим йил сизлар билан бирга ўйнаганимдан хурсандман. Бундай аҳил жамоани бошқа кўрмасам керак. Ҳудо хоҳласа яна бирга бўлиш насиб қилсин. Албатта, мухлисларни ҳам ўрни катта, шунча қўллаб-қувватладинглар, бориларга шукр".
SPORTS.uz сайти бир неча кун олдин Остон Ўрунов "Краснодар" клуби қизиқишлари доирасига кириб қолгани борасида маълум қилганди. Айни пайтда томонлар музокаралар олиб боришмоқда.
Фикрлар