Расман! Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори легионерга айланди
Жасур Жалолиддинов фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори "Қайрат" йиғинида қатнашаётганди. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, трансфер расман имзоланди. Жамоа легионеримиз трансферини эълон қилди. Жасур янги клуби сафида 34-рақам остида тўп тепади.
Маълумот учун, Жалолиддинов аввал ҳам легионер сифатида ҳаракат қилган. У Россиянинг "Локомотив" ҳамда "Тамбов" жамоаларида тўп тепганди.
2_5199950380242310001

Фикрлар