Расман! Ўзбекистонда янги спорт тури Адлия рўйхатидан ўтди. Унда футбол элементлари бор

Яқинда ташкил этилган Ўзбекистон текбол федерацияси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтди ва ўзининг расмий фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

"Жорий йилнинг ўзида текбол бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати ташкил этилиши режалаштирилган", - дейилади МОҚ хабарида.

Маълумот учун, текбол 2014 йилда венгриялик икки футбол фанати томонидан ўйлаб топилган бўлиб, асосчилари собиқ профессионал футболчи Габор Боршани ва дастурчи Виктор Хусар ҳисобланади.

Текбол футбол ва стол теннисининг уйғунлашган кўриниши ҳисобланади. Ҳозирда ушбу спорт турига қизиқиш бутун дунёда ортиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!