Расман! ЎзПФЛ яна бир ҳомийга эга бўлди

2022 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви барча учун аҳамиятли бўлди. Биринчи навбатда ўйин юқори савияда ташкил этилган бўлса, бошқа томондан Яйпанда ЎзПФЛ учун молиявий томондан манфаатли бўлган шартнома имзоланди. 

Ҳеч кимга сир эмаски, ЎзПФЛ 2021 йилги мавсумда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда шу йилнинг 4 февраль куни бўлиб ўтган илк молиявий ҳисоботда ҳам маълумот бериб ўтилди. Ташкилотдаги бу шаффофлик "TURON ECO CEMENT GROUP" раҳбариятини ҳам бефарқ қолдирмади. Эндиликда мазкур ташкилот Суперлига учрашувлари ҳомийлари қаторида 2022 йил давомида ЎзПФЛ билан ҳамкорлик қилади.

Кеча — 27 февраль кунги муҳим ўйин олдидан ҳар икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакатимизда миллионлар ўйини ривожи йўлидаги хизматлари учун "TURON ECO CEMENT GROUP" раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдиради. Шунингдек, эндиликда футболимиз тарихидан ўзига хос ўрин олган Суперкубок учрашуви учун Яйпан аҳлига ўз миннатдорчилигини билдиради.

ЎзПФЛ матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!