Расман! "Пахтакор" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди

Тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибоев "Пахтакор" билан амалдаги шартномасини 2024 йил охиригача узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

"Пахтакор" футбол мактаби тарбияланувчиси саналган Алибоев жорий йил бошидан жамоамиз сафида ўйнаб келмоқда. Клуб ва футболчи ҳамкорликни давом эттиришга келишиб, шартнома муддатини 2024 йил сўнгига қадар узайтиришди", - дейилади клуб хабарида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!