Расман: Пионтек Бундеслига клубига ўтди

"Милан" ҳужумчиси Кшиштоф Пионтек фаолиятини "Герта" клубида давом эттиради.

Томонлар, 24 ёшли футболчининг трансферини келишиб олишди. Немислар форвард учун 27 млн евро тўлаб беради.

Яқин вақт ичида польшалик футболчи янги клуби билан шартнома имзолаш учун Германияга учиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Пионтекка "Тоттенхэм" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди, аммо миланликлар футболчини ижарага беришни исташмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)