Расман! Португалия терма жамоасининг яна бир аъзоси Саудия клубига кўчиб ўтди (ФОТО)

"Вулверхэмптон" португалиялик ярим ҳимоячиси Рубен Невешни "Ал-Ҳилол"га рекорд даражадаги сумма эвазига сотганини эълон қилди.

Ўз навбатида Саудия Арабистони жамоаси 26 ёшли футболчининг трансферини расман тасдиқлади.

9_4

Айтиш керакки, “Ал-Ҳилол” португалиялик футболчининг трансфери учун 47 миллион фунт тўлайди, бу эса "Вулверхэмптон" тарихидаги рекорд трансфер ҳисобланади.

Маълумот учун, Рубен Невеш ўтган мавсум АПЛнинг 35 ўйинида 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. У 2017/18 йилги мавсумдан бери "бўрилар" сафида тўп суриб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!