
Расман! ПСЖ янги мураббийини оммага эълон қилди (ФОТО)
Кристоф Гальтье ПСЖнинг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
55 ёшли франциялик мутахассис бундан аввал “Ницца”ни бошқараётган эди. У Париж клубида аргентиналик ҳамкасби Маурисио Почеттинонинг ўрнини эгаллади.
Олдинроқ Гальтье парижликлар билан “2+1” кўринишида шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Ҳозирда мураббий Парижда матбуот анжумани ўтказмоқда, клуб ҳали келишув тафсилотларини тўлиқ эълон қилмади.
Маълумот учун, Гальтье 2020/21 йилги мавсумда “Лилль” билан Франция чемпионатида ғолиб чиққан эди.
Фикрлар