Расман! ПСЖга янги дарвозабон келди

"Орлеан" клуби дарвозабони Александр Летелье энди ПСЖда ўйнайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Франция чемпиони 29 ёшли посбон билан мавсум охиригача шартнома имзолаган.

Таъкидлаш керакки, Летелье асли ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо у бирор марта ҳам асосий жамоада майдонга тушмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!