Расман! "Қўқон-1912" 5 футболчи билан шартнома имзолади

Ёзги трансферлар чоғида "Қўқон-1912" жамоаси сафига беш нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Селекция жараёнида чизиқлардаги рақобатни кучайтириш борасида иш олиб борган мураббийлар дарвозабон – Сарвар Каримов, ҳужумчи Жасур Ҳакимов, ярим ҳимоячи - Беҳруз Саъдуллаев, ҳужумчи – Фирдавс Асадов ва ярим ҳимоячи Иқбол Маликжонов билан расман шартнома имзолади. Энди бу футболчилар мавсумнинг қолган қисмида “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилишади.

Янги футболчилар билан танишинг:
Сарвар Каримов (“Сўғдиёна”)
Жасур Ҳакимов (“Пахтакор”)
Фирдавс Асадов (“Лабса”)
Беҳруз Саъдуллаев (“Навбаҳор”)
Иқбол Маликжонов (“Сўғдиёна”)*

* Иқбол Маликжонов Қўқон футболи тарбияланувчиси саналади. Ушбу футболчи биринчи даврани “Сўғдиёна”да ўтказганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!