Расман! "Рома" футболчиси терма жамоадаги фаолиятини якунлади
"Рома" футболчиси Гейнрих Мхитаряннинг Арманистон миллий терма жамоасидаги фаолияти ниҳоясига етди.
Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилган. "95 ўйин! Машаққатли меҳнат, иштиёқ, мисли кўрилмаган юксалиш ва пасайишлардан сўнг терма жамоадаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим.
Менимча, ҳозир бунинг учун энг қулай фурсат. Мен миллий терма жамоам учун қўлимдан келган барчасини бердим. Яқин йиллар ичида бор эътиборимни клубимга қаратмоқчиман",-дея ёзиб қолдирди Гейнрих "Твиттер"даги саҳифасида.
33 ёшли футболчи 2007 йилда Арманистон терма жамоаси сафида дебют қилган ва бу вақт оралиғида 95 та ўйин ўтказиб, 32 та гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар