Расман! Роналду ПСЖ билан ўйинда араблар жамоаси сардори бўлади
Португалиялик футболчи Криштиану Роналду ПСЖга қарши баҳсда "Ал-Насср" ва "Ал-Ҳилол" жамоаларининг аралаш таркибига сардор бўлади. Бу ҳақда "ESPN" нашри хабар берди.
Бу Криштианунинг саудияликлар сафидаги илк ўйини бўлишига қарамасдан, араблар уни сардор бўлишини маълум қилишди. Афсуски, бу беллашувда "Ал-Насср" таркибидаги ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳаракат қилмайдиган бўлди. У кенгайтирилган таркибдан ўрин олмаган.
Маълумот ўрнида, ПСЖ билан учрашув 19 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар