Расман! Сантуш Туркия клубида иш бошлади
Туркиянинг "Бешиктош" клуби Фернанду Саунтуш билан шартнома имзолаганини маълум қилди.
Деярли 9 йил Португалия терма жамоасини бошқарган мутахассисни аввалроқ Польша ҳам истеъфога чиқарганди. У терма жамоаларни бошқаришидан олдин "Порту", "Спортинг" ва "Паок" каби клубларда ҳам ишлаган.
Мавсумни ёмон ўтказаётган "Бешиктош" айни пайтда турнир жадвалида 29 очко билан 6-ўринда турибди. Истанбулликлар сўнгги 7 та ўйинда атиги 2 марта ғалаба қозонган.
Фикрлар