Расман! Сауль “Атлетико”да қолди

Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ярим ҳимоячиси Сауль Ньигес “матрасчилар” билан шартномасини узайтирди. Клуб расмий сайтининг ёзишича, 22 ёшли хавбек билан 2026 йилга қадар бўлган шартнома имзоланди.

Илгарироқ, “Барселона” ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верраттини қўлга кирита олмаса, Саульни сотиб олишни кўзлаётган эди.

Маълумот учун, Саул “Атлетико” сафида 148 та ўйинда майдонга тушди ва 22 та гол киритиб, 10 та голга ассистентлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!