Расман! Серхио Ромеро МЮ билан шартномасини узайтирди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Серхио Ромеро “қизил иблислар” билан амалдаги шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 30 ёшли аргентиналик голкипер МЮда 2021 йилга қадар қоладиган бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, Ромеро манкуанликлар сафига бундан икки йил муқаддам келиб қўшилган эди.

“Шартномамни узайтирганимдан жуда ҳам хурсандман. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири билан шартнома имзолашни ким ҳам рад этган бўларди. Бизда ажойиб дарвозабонлар бор ва биз бир-биримизга керакли нарсаларни ўргатиб борамиз”, - дейди Ромеро.