Расман! "Севилья" аламли мағлубиятдан сўнг Алонсони истеъфога чиқарди

CHERY AUTO

"Севилья" клуби жамоа бош мураббийи Диего Алонсони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифалари орқали маълум қилди. 

Tecno

Мутахассис клубда атиги 67 кун иш олиб борди. Ушбу муддат давомида "Севилья" 13 ўйиндан атиги иккитасидагина ғалаба қозонишни эплади. Мураббий бошчилигида андалусияликлар кеча "Хетафе"га йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, жамоа Европа чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятсизликка учраб, ҳатто Европа лигасидан ҳам қуруқ қолди. 

Янги бош мураббий номи сешанба кунига қадар эълон қилиниши кутилмоқда. Шу куни Андалусия клуби "Гранада"га қарши саф тортади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!