Расман! "Шальке"да "Тоттенхэм"нинг собиқ бош мураббийи иш бошлади

"Шальке" ўзининг расмий сайти орқали Кристиан Гроссни бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

Унга кўра, 66 ёшли швейцариялик мутахассис гельзенкирхенликлар билан жорий мавсум охиригача шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Гросс мураббийлик фаолияти давомида "Тоттенхэм", "Штутгарт" ва "Базель" клубларини бошқарган. Унинг сўнгги иш жойи "Ал-Ахли" клуби бўлган эди.

“Шальке” 13 турдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда Бундеслига мусобақа жадвалида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!