Расман! Шацких "Андижон"ни тарк этди

  • 18 ноябрь, 17:47
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Андижон" клуби бош мураббий Максим Шацких кетганини расман эълон қилди. Бу борада клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Шу йилнинг 13 май санасида жамоамизга бош мураббий этиб тайинланган Максим Шацкихнинг шартнома муддати жорий йилнинг 31 декабр санасигача мўлжалланган. Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилдилар.

Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз.  

Шатских “Андижон” устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатини аямади. 

Шацких “Андижон” бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, “Андижон” 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серийцца қайд этди. 

Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шораҳмедов зиммасига юклатилди. 

Биз Шацкихга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Максим Александрович", - дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" клуби чемпионат доирасида навбатдаги ўйинни 21 ноябрь куни "Бобу арена"да "Хоразм"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!