Расман! Шерзод Комилов - Сурхон футболчиси!

TIGGO 2 PRO

"Сурхон" ўз сафини яна бир нафар футболчиси билан тўлдирди. Бугун ёш ва истеъдодли футболчи Шерзод Комилов термизликлар билан шартнома имзолади.

22 ёшли футболчи универсал ўйинчи ҳисобланади. Комилов турли позицияларда ўйнай олади. Ҳам таянч ярим ҳимоясида, ҳам ҳимоя марказида. Диққатга сазовор яна битта жиҳат бор, "Сурхон" охирги мавсумларда ёш футболчиларни кашф қилиш бўйича етакчилик қилмоқда ва Шерзод Комилов ҳам ўз ёш тоифасида келажаги порлоқ футболчи ҳисобланади

Бундан олдин Комилов "Локомотив" ҳамда "Олимпик" жамоаларида тўп сурган. Унинг "Трансфермаркт"даги нархи 100 минг еврони ташкил қилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!