Расман! Шерзод Насруллаев келаси мавсумни "Насаф"да ўтказади

TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шерзод Насурллаев "Насаф" билан шартномасини узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди. Унга кўра, келишув 2025 йилнинг якунига қадар мўлжалланган. 

"Насаф” футбол клуби етакчилар билан шартномаларни узайтирмоқда!  Жамоамиз етакчилардан бири, терма жамоа аъзоси Шерзод Насруллаев билан шартнома узайтирилди! 

Шерзод янги мавсумда ҳам жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини ва жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритишини тилаб қоламиз", - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Насруллаев 2024 йилги мавсум Суперлигада 21 та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва бешта самарали узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!