Расман! Шевчeнко "Навбаҳор"да Канчельскисга ёрдам беради (ФОТО)

  • 16 декабрь, 2018, 17:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жорий мавсум Суперлигада бронза медалларини қўлга киритган "Навбаҳор" мураббийлар штабига яна бир тажрибали мутахассис келиб қўшилди.

Tecno

Намангандаги манбаамиз Асадбек Эргашевнинг хабар беришича янги мавсумда Николай Шевчeнко бош мураббий Андрей Канчельскисга ёрдам беради.

Маълумот учун, ушбу украиналик мутахассис учун ўзбек футболи у қадар бегона эмас. Шевченко фаолияти жавомида Бекабоднинг «Металлург», Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубларида ишлаган. Бундан ташқари Рауф Инилеев билан бирга Ўзбекистон терма жамоасида ҳам фаолият юритган.

she

Эслатиб ўтамиз, Канчельскисга шунингдек Алексей Беленков ҳам ёрдамчилик қилиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!