Расман! Шевченко Украина терма жамоаси билан шартномани узайтирди

Украина футбол ассоциацияси (УАФ) президенти Андрей Павелко мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко билан амалдаги шартнома узайтирилганини расман эълон қилди.

“УАФ ижроқўми терма жамоа бош мураббийи Андрей Шевченко билан амалдаги шартномани 2022 йилнинг 21 декабригача узайтиришга қарсаклар билан овоз берди”, - дейди Павелко.

Шу тариқа Украина терма жамоаси келаси йил бўлиб ўтадиган “Евро-2020” ҳамда 2022 йилда бўладиган Қатардаги мундиалда Шевченко бошчилигида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Шевченко Украина терма жамоасини 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!