Расман! Шомуродовнинг жамоаси яқинда қамоқдан чиққан футболчи билан шартнома имзолади

Яқиндагина қамоқдан чиқарилган ярим ҳимоячи Павел Мамаев фаолиятини “Ростов”да давом эттирадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича 31 ёшли футболчи ростовликлар билан 2 йиллик шартнома имзолаган. У бундан буён жамоада 10-рақам остида тўп суради.

Таъкидлаш керакки, бўлиб ўтган воқеалардан сўнг “Краснодар” Мамаев билан шартномани бекор қилган эди. Шу боис у "Ростов"га эркин агент сифатида текинга бориб қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Fayoz Sobirov
28/09/2019 22:15
10 - raqamni Shomurodovga berishsa ham bo'lardi!!!