Расман! Суперлига ўйинлари мухлисларсиз ўтказилади
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар тарқатди.
"Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йил 5 июль санасидаги эълон қилинган Республика махсус комиссиясининг спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказиш бўйича қарори асосида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган барча футбол мусобақалари мухлисларсиз ўтказилади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Суперлига ўйинлари 30 июль кунидан давом эттирилади.

Фикрлар