Расман: Томас Ринкон
Ads

 

Италиянинг “Ювентус” клуби “Женоа” ярим ҳимоячиси Томас Ринконни ўз сафига қўшиб олди.

Клуб расмий сайтининг хабар тарқатишича, туринликлар 28 футболчи учун генуяликлар ҳисобига 8 миллион евро ўтуказиб беришган ва футболчининг ўзиб билан 2020 йилга қадар мўлжалланган битимга имзо чекишган.

Шунингдек, манбанинг хабар тарқатишича, Турин клуби футболчи учун яна 1 миллион евро миқдорида бонус ажратишни ҳам мўлжаллаб қўйган.

Қайд этиш жоиз, венесуэлалик футболчи жорий мавсумда “Женоа” сафида 17 ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли пасга муаллифлик қилган.