Расман! Улуғбек Мирзаев
Ads

Маълумот ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, "Ўзтрансгаз", "Нефтгазмонтаж", "Кўкдумалоқгаз", "Гиссарнефтгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" компаниялари "Бунёдкор" клуби таъсисчилари ҳисобланади.

Ушбу таъсисчи компания раҳбарлари қатнашган навбатдан ташқари йиғилишда "Бунёдкор" жамоаси бош директор вазифасини бажарувчи лавозимига Улуғбек Мирзаевнинг расмий тайинланиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Барча таъсисчи компаниялар томонидан У.Мирзаевнинг тайинланганлиги бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, йиғилишда "Бунёдкор" футбол клубига оид бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди.