Расман! Уругвай терма жамоаси афсонаси фаолиятини якунлади
Уругвайлик ҳимоячи Диего Годин 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади.
Кеча, 30 июль куни Годин фаолиятидаги сўнгги учрашувини ўтказди. У тўп сураётган Аргентинанинг “Велес Сарсфилд” жамоаси “Уракан” клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Мен шундай кетмоқчи эдим - соғлом. Бу сизни ҳайратда қолдириши мумкин, лекин мен футболни тарк этиш ҳақида анчадан бери ўйлаб келаман. Энди менда бошқа мақсадлар бор. Менинг оилам Уругвайда яшайди, мен яқинда ота бўлдим. Мен дам олишни ва бошқа нарсалардан завқ олишни хоҳлайман”, - деди Годин учрашувдан кейин.
Маълумот учун, Годин "Атлетико" Мадрид сафида узоқ йиллар тўп сурди. У “матрасчилар” таркибида жами 389 ўйин ўтказиб, 27 гол ва 14 голга ассистентлик қилгани.
Диего 2013/14 йилги мавсумда Испания чемпиони бўлди, шунингдек, Испания кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, у “Атлетико” билан икки марта Европа Лигаси ва уч марта Европа Суперкубогини қўлга киритган. Шунингдек, "Атлетико" билан билан икки марта Чемпионлар лигаси финалига чиққан.
Фаолияти давомида у “Вильярреал”, “Кальяри”, “Интер”, “Велес Сарсфилд” ва “Атлетико Минейро” клубларида ҳам ўйнаган. Годин Уругвай терма жамоаси сафида 161 та ўйин ўтказган.
Фикрлар